Роналду Португалия терма жамоасини жаҳон чемпиони қилмоқчи

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятига ишонч билдирмоқда.

"Португалия терма жамоасида ажойиб мураббийлар ва кўп нарсани ўрганаётган ёш футболчилар бор. Биз Европа ва жаҳон чемпиони бўла оламиз, бу учун курашамиз", - дейди Роналду.

Европанинг амалдаги чемпионлари "ЖЧ-2022" саралаш босқичида Сербия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон билан баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)