Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду қаерда? (Янги маълумот)

Ҳар хил гап-сўз тарқаяпти

Эрон томонидану юштирилган ҳарбий ҳаракатлардан кейин Криштиану Роналдуга тегишли хусусий самолёт Саудия Арабистонини тарк этиб, Мадридга учгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Айрим манбалар Роналду ҳам Риёд шаҳрини тарк этганини ёзди. Бироқ бу маълумотга тескари тарзда 41 ёшли футболчи шаҳарда қолгани ҳақида ҳам ахборотлар тарқаляпти.

Бу масалага таниқли инсайдер Фабрицио Романо ойидлик киритди. Италиялик журналист Криштиану Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

- Халқаро оммавий ахборот воситаларида Криштиану Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда.

Бу фейк хабар, чунки Криштиану ҳозир “Ан-Наср” машғулот базасида сўнгги ўйиндаги муаммолардан сўнг даволаниш жараёнини ўтамоқда.

Криштиану Мадридга қайтиш учун Саудия Арабистонини тарк этгани йўқ, - деб ёзди  Романо X ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “қочиб кетгани” ҳақидаги хабарлардан сўнг “Ан-Наср”  унинг база ҳудудидаги суратини эълон қилди ва жароҳати тафсилотларини ошкор этди. Маълум бўлишича, ппортугалиялик юлдуз сонорти пайидан жароҳат олган ва реабилитация дастуридан ўтишига тўғри келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ