Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду Саудия Арабистонини тарк этди!

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Роналду "Ан-Наср" жамоасининг ўйини ва машғулотини ўтказиб юборди.

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду "Ан-Наср" жамоасининг ўйини ва машғулотини ўтказиб юборди. Бунга клуб раҳбарияти билан юзага келган зиддият сабаб бўлгани айтилмоқда.

Манбаларга кўра, португалиялик футболчи "Ан-Наср" бошқаруви инвестиция фонди томонидан рақиб клубларга, хусусан «Ал-Ҳилол»га нисбатан бошқача сиёсат олиб борилаётганидан норози. Роналду бундай ёндашув жамоасининг чемпионлик учун тўлиқ кураш олиб боришига халақит бераётганини таъкидламоқда.

Аввалроқ у фақат жамоа машғулотини ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ вазият кутилганидан ҳам жиддийроқ экани маълум бўлди. Х ижтимоий тармоғидаги JK4 аккаунти маълумотига кўра, ҳужумчи нафақат машғулотда қатнашмаган, балки Саудия Арабистони ҳудудини тарк этиб, Португалияга йўл олган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ