Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду Саудияда ҳали расмий соврин ютгани йўқ

Изоҳлар: 0

Португалиялик суперюлдуз фақатгина норасмий турнир ҳисобланган Араб чемпионлар кубогини қўлга киритган

Хабарингиз бор куни кеча "Ан-Наср" клуби Саудия Арабистони Қирол кубогидан ҳам чиқиб кетди.

Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоа турнирнинг 1/8 финалида "Ал-Тавон"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Португалиялик суперюлдуз жамоага 2022-йилнинг сўнги кунида қўшилган бўлса, шу вақт давомида ҳали бирор маротаба ҳам расмий соврин қўлга кирита олмади. Форвард қарийб 2 йил мобайнида ўз клуби билан маҳаллий чемпионат, Қирол кубоги, мамлакат лига кубоги, суперкубок ва Осиё Чемпионлар лигаси каби турнирларда ўйнаган бўлса-да, бирор маротаба ҳам чемпионликни қўлга кирита олмади. 

Роналду трансфер қилинганидан буён "Ан-Наср" фақатгина битта норасмий соврин ҳисобланган "Араб чемпионлари клублари кубоги"ни қўлга кирита олди холос.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ