Роналду “соққа” қилишга уста экан
Forbes журнали 2024 йилда энг кўп пул ишлаб тораётган спортчилар рейтингини тузиб чиқди.
Европа футболини тарк этганига қарамай, Криштиану Роналду маблағ топишда ҳамон пешқадамлик қилмоқда. “Ан-Наср” футболчиси йилига 260 миллион доллар кирим қиляпти.
Forbes рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:
1. Криштиану Роналду (футбол, 39 ёш), $ 260 млн;
2. Жон Рам (гольф, 29 ёш), $ 218 млн;
3. Лионель Месси (футбол, 36 ёш), $ 135 млн;
4. Леброн Жеймс (баскетбол, 39 ёш), $ 128,2 млн;
5. Яннис Адетокунбо (баскетбол, 29 ёш), $ 111 млн;
6. Килиан Мбаппе (футбол, 25 ёш), $ 110 млн;
7. Неймар (футбол, 32 ёш), $ 108 млн;
8. Карим Бензема (футбол, 36 ёш), $ 106 млн;
9. Стефен Карри (баскетбол, 36 ёш), $ 102 млн;
10. Ламар Жексон (америкача футбол, 27 ёш), $ 100,5 млн.
Жаҳон спорти тарихида Forbes рейтингининг кучли ўнлигига кирган спортчиларнинг ҳар бири йиллик 100 миллион доллардан ошиқ даромад қилди.
Фикрлар