Роналду термадаги мавқеидан воз кечди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ва 39 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду ўзаро муносабатлари бўйича келишиб олди.
Relevo нашрининг маълум қилишича, энди Роналду терма жамоанинг тегиниб бўлмас ўйинчиси ҳисобланмайди. У бошланғич таркибда майдонга тушган ўйинларда бош мураббий Роберто Мартинес вазиятга қараб, ҳужумчини исталган пайт захирага олиши мумкин.
2022 йили Қатарда бўлган жаҳон чемпионатида мураббийлар штаби Криштиану Роналду ўрнига Гонсалу Рамушдан фойдалангани шов-шув бўлган эди.
Германиядаги Европа чемпионатида португалияликлар Чехия, Туркия ва Грузия терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган.
Криштиану Роналду фаолиятида давомида қитъа чемпионлигини қўлга киритган. 2016 йили у сардор қилган жамоа Франциядаги мусобақада ғолиб чиққан.
Фикрлар