Роналду учун "қора кунлар"

Криштиану Роналду жамоаси кетма-кет уч учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

Бугун "Ан-Наср" Саудия Арабистони кубоги ярим финали доирасида "Ал-Ваҳда"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ, улар "Ал-Ҳилол"га (0:2) мағлуб бўлганди ва "Ал-Фейҳа" билан дуранг ўйнаганди. 

Роналду 3 ўйиндан бери рақиблар дарвозасини ишғол эта олмаяптию Охирги маротаба у "Ал-Адалҳ" клубига гол урган. 

У риёдликлар таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ҳамда 3 та ассист муаллифга айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!