Роналду Украина юлдузига бағишланган хабар эълон қилди
Криштиану Роналду «Ал-Наср» учун хет-трик урди, Александр Усик стадионда 5:3 ҳисобидаги ўйинни томоша қилди.
Украиналик машҳур боксчи, супертяж вазнда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Александр Усик Саудия Арабистони чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Ал-Наср» – «Ал-Холуд» учрашувини стадионда томоша қилди.
Учрашув жуда голларга бой ўтди. Мезбонлар рақиб дарвозасини беш бор ишғол этиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Уchrashuv qahramoni 41 yoshli portugaliyalik hujumchi Криштиану Роналду бўлди — у хет-трик қайд этди.
«Бундай қўллаб-қувватлаш ҳаммага керак», — дея қайд этди «Ал-Наср» матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Усикнинг суратларини эълон қилиб.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда «Ал-Наср» 28 очко жамғарган ҳолда Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)