Роналду: "Улар Португалия келажаги"
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасига янги келган футболчиларга ёрдам бериш истагини билдирди. Ҳужумчи "Спортинг"дан 17 ёшли ҳужумчи Жованни Кенданинг терма жамоадан чақирув олганига изоҳ бериб шундай деди:
"Янги ўйинчиларнинг келиши мен учун оддий ҳолат. Терма жамоада бўлган даврим давомида янги футболчилар доимо яхши кутиб олинди. Менинг вазифам янги келганларга ёрдам беришдир.
Менимча ёшлик ва тажриба комбинацияси жамоанинг бугуни ва келажаги учун жуда муҳим. Мураббийнинг бу қарорини олқишлайман.
Уларнинг кўплари мен билан гаплашишдан уялади. Мен Кенда билан олдинроқ учрашдим ва кейин унга яқинлашиб, сўрадим: "Ўйинга тайёрмисан?" Қарасам, у хижолат бўлиб қолди" , - деди португалиялик ҳужумчи.
Фикрлар