Роналду ва Месси Globe Soccer Awards мукофоти учун курашади

Globe Soccer Awards мукофотига номзод футболчилар ва мураббийлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра "Барселона" форварди Лионель Месси, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду, "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳлар сайёрамизнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш олиб боришади.

Таъкидлаш керакки, ушбу совринни охирги 3 йилда Роналду қўлга киритиб келмоқда.

Энг яхши мураббий номинацияси учун эса Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Фернанду Сантуш (Португалия) ва Эрик тен Хаглар ("Аякс") кураш олиб боришади.

Маълумот учун, Globe Soccer Awards мукофоти 29 декабрь куни Дубай шаҳрида тантанали таризда топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!