Роналдудан 100 та зарба
Қатардаги жаҳон чемпионатида Криштиану Роналду жаҳон футболида ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган натижа қайд этди.
37 ёшли ҳужумчи бешинчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда. Роналду жаҳон чемпионатлари тарихида рақиб дарвозаси томон юз марта зарба йўллаган биринчи футболчига айланди. Мутахассислар бу рекордни янгилаш яқин келажакда ҳеч кимга насиб этмаслигини таъкидламоқда.
Криштиану Роналду жаҳон футболи тарихида энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. Бундан ташқари, ўз мамлакати терма жамоасида гол уриш бўйича ҳам рекорд айнан португалиялик юлдузга тегишли ва у 118 та голдан иборат.
Португалия терма жамоаси гуруҳ босқичи якунларига кўра, чемпионатни давом эттиради ва нимчорак финалда Швейцария терма жамоаси билан куч синашади.
Фикрлар