Роналдудан зўрлари бор экан
Криштиану Роналду клублар ва терма жамоалар миқёсида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатган ва ҳар гал тўп киритиганда унинг кўрсаткичи ўсиб бораверади.
Статистика экспертлари қайси футболчилар энг кўп жамоага гол урганини ҳам ҳисоблаб чиқишди. Бу борада Роналдудан зўрлари бор экан.
Эътиборингизга кучли бешлик ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз.
5-ўрин: Луис Суарес
Уругвайлик ҳужумчи ўз юртидан ташқари Бразилия, Нидерландия, Англия, Испания ва АҚШ чемпионатларида жами 139 та жамоа дарвозасини ишғол қилган.
4-ўрин: Вагнер Лав
Таниқли ҳужумчи Бразилия, Хитой, Қозоғистон, Россия, Франция, Дания ва Туркия лигаларида 143 та жамоага гол урган.
3-ўрин: Криштиану Роналду
39 ёшли форвард Португалия, Англия, Испания, Италия, Саудия Арабистони юқори дивизионларида 144 та жамоа посбонини ожиз қолдирган.
2-ўрин: Халк
Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Бразилия, Япония, Хитой, Португалия ва Россия чемпионатларида 146 та жамоа дарвозасига йўл топган.
1-ўрин: Златан Иброҳимович
Бу борада швециялик форвард рекордчи ҳисобланади. Златан узоқ йиллик фаолияти давомида Швеция, Нидерландия, Италия, Франция, Англия, Испания ва АҚШнинг 153 та жамоасига гол урган.
Қизиғи шундаки, ушбу рейтингда етакчилик қилаётган Златан Иброҳимовичдан ташқари барча футболчилар фаолиятини давом эттирмоқда ва бу рўйхатни ўзгартириш имкони бор.
Фикрлар