Роналдуга "Барча даврларнинг энг яхши футболчиси" мукофоти топширилди
Португалия лигаси Криштиану Роналдуга "Барча даврларнинг энг яхши футболчиси" мукофотини топширди.
40 ёшли ҳужумчи маросимда қатнашмади, аммо мукофот билан видеомурожаат ёзиб қолдирди.
- Салом! Португалия лигасига "Барча даврларнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзингиз тасаввур қилганингиздек, ватанимга шундай ютуқ келтириш мен учун катта шараф.
Энг аввало, ушбу ажойиб мукофотга эришиш йўлида менга ёрдам берган барча жамоадошларимга ташаккур айтмоқчиман. Мураббийларимга ва бу йўлда мени доимо такомиллашишга ундаб, қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорман. Ҳаммангизга катта раҳмат, - деди Роналду.



Фикрлар