Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналдуга Европага кетишни айтишди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

У нима қилади?

“Ан-Наср” мухлислари жамоанинг Саудия Арабистони Суперкубогида “Ал-Ҳилол”га 1:4 ҳисобида енгилганини жуа оғир қабул қилди.

Риёдликларнинг ягона голини урган Криштиану Роналду учрашувдан кейин жамоадошларига ўз эътирозларини билдирган эди.

Мухлислар ҳам Роналдунинг фикрига қўшилмоқда. “Ан-Наср”нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифасида футбол ишқибозларининг “Бу “Ан-Наср” Роналдуга муносиб эмас”, “Роналду, сендан илтимос, бошқа клубга ўт”, “Криштиану, Европага қайтганинг маъқул, бу ерда барибир сени тушунмаяпти”, “Роналду, Леверкузенга кет, у ерда яхши жамоа бор” қабилидаги изоҳлари кўпаймоқда.

39 ёшли тўпурарнинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади. “Ан-Наср” ҳар мавсум учун португалиялик юлдузга 200 миллион евро маблағ тўламоқда. Бундан ташқари, Роналдуга клуб билан шартнома тузгани учун 100 миллион евро бонус ҳам берилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ