Роналдуга ҳеч ким ета олмади!
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионати тўпурари бўлди.
Тажрибали футболчи мусобақа давомида рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Худди шу натижани Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шик ҳам қайд этди.
Бироқ, қўшимча кўрсаткичларга кўра, соврин Роналдуга насиб қилди.
Криштиану Патрикдан фарқли равишда гол уришдан ташқари жамоадошига битта ассистни ҳам амалга оширди. Қолаверса, португалиялик юлдуз майдонда рақобатчисидан камроқ вақт ўтказган. У жами 360 дақиқа тўп тепган бўлса, Патрик Шик 404 дақиқа ўйнади.
Бундан ташқари, Криштиану Роналду қитъа чемпионати давомида терма жамоа учун урган голлари сонини 109 тага етказиб, жаҳон рекордчиси Али Дайи билан тенглашиб олди. Агар португалиялик ҳужумчи мамлакати бош жамоаси таркибида яна битта тўп киритса, расман жаҳон рекордини янгилайди.
Фикрлар