Роналдунинг "Ал-Насср"да оладиган маошини сўмда қанчага тўғри келишини биласизми?

Португалиялик афсонавий футболчи Криштиану Роналду бугун тунда Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби билан шартнома имзолагани ҳақида маълумот берган эдик. 

Унинг маоши борасида ҳам сиз хабардорсиз, албатта! Биз ўша рақамларни ўзбек сўмига ўгириб чиқдик ва ҳайратланарли суммага гувоҳ бўлдик. Марҳамат, сиз ҳам қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Унинг йиллик маоши - 200 миллион евро. Сўмда 2 триллион 389 миллиард 560 миллион.

Ойлиги - 16 миллион 670 минг евро. Сўмда 199 миллиард 169 миллион 826 минг.

Ҳафтасига - 3 миллион 850 минг евро. Сўмда 45 миллиард 999 миллион 30 минг.

Кунига - 548 минг евро. Сўмда 6 миллиард 547 миллион 394 минг 400.

Дақиқасига - 380 евро. Сўмда 4 миллион 540 минг 164.

Сониясига - 6,35 евро. Сўмда 75 минг 868,5 сўм.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!