Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналдунинг “даҳшатли” рекорди татимаяпти

Вазият ўзгариб кетди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 5-турида “Ал-Ҳилол” футболчилари ўз майдонидаги учрашувда Криштиану Роналду бошчилигидаги “Ан-Наср” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда ҳисобни Криштиану Роналду очган бўлса-да, мезбонлар танаффусдан кейин учта тўп киритиб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди.

40 ёшли португалиялик юлдуз киритган тўп унинг профессионал фаолиятидаги 959-гол бўлди ва бу яна янги рекорд сифатида қайд этилди. Бироқ бу рекорд Роналдуга татимади. Чунки у яна чемпионлик унвонидан қуруқ қолиши мумкин.

“Ал-Ҳилол” бу ғалабадан кейин очколари сонини 38 тага етказиб, энг яқин таъқибчи ҳисобланган “Ан-Наср”дан етти очкога ўзиб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ