Роналдунинг дўстини Англияга чақиришмоқда
"Реал" ҳимоячиси Пепе ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Чунки "Реал" 33 ёшли португалиялик футболчига янги шартнома таклиф қилгани йўқ.
Европа чемпиони бўлган ҳимоячига Англия ва Хитой клубларидан жиддий таклифлар бўляпти. Айниқса, хитойликлар бу футболчининг маошини бошқа клубларникидан икки баробар кўп қилиб бермоқчи.
Пепенинг ўзи эса "Реал"да қолиб, ҳамюрти ва дўсти Криштиану Роналду билан бирга тўп суришни истаяпти.
Фикрлар