Роналдунинг жамоаси 100 миллион фунтга суперфутболчи оладиган бўлди
Криштиану Роналду “Ан-Наср”га кўчиб ўтиш орқали Европанинг машҳур ўйинчиларига Саудия Арабистони чемпионатини кашф қилиб берди.
“Ан-Наср” раҳбарияти яна бир катта трансферга қўл урмоқда. Риёдликлар “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйнени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Араблар бельгиялик футболчини ёзда трансфер қилмоқчи ва бунинг учун “шаҳарликлар”га 100 миллион фунт тўлашга тайёр.
TeamTalk нашрининг ёзишича, “Ан-Наср” мутасаддилари режасига кўра, 32 ёшли плеймейкер жамоада Криштиану Роналду ва Садио Мане каби юлдузлар билан бирга ҳужум учлигини ташкил қилиши керак.
Кевин де Брюйненинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар