Роналдунинг ўрнини Гризманн эгаллайди

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида бир неча юлдузларини сотувга қўяди. Биринчилардан бўлиб Антуан Гризманн трансферга қўйилади.

Маълумотларга қараганда, “Ювентус” Криштиану Роналдунинг кетишига тайёргарлик кўряпти ва португалиялик юлдуз ўрнига айнан Антуан Гризманни олиб келишни режалаштирмоқда.

“Ювентус”нинг ҳозирги молиявий аҳволи Гризманн даражасидаги қиммат футболчини бирданига сотиб олишни кўтара олмайди. Шу боис, туринликлар франциялик тўпурарни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан маълум муддат ижарада ўйнатмоқчи.

“Барселона” эса бу ҳужумчининг кетиши жамоа ўйинига таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Чунки каталонияликлар Серхио Агуэро ва Мемфис Депай сингари кучли ҳужумчилар билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Гризманн жорий мавсумда примерада 35 та ўйинда 12 та гол урди ва еттита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!