Роналдунинг соясида юрган экан

“Олтин тўп”ни  қўлга киритган “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема совринни олганидан кейин Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

- Мен учун Роналду билан бирга ўйнаш шараф эди. У “Реал”дан кетган куни мендан энг зўр ўйинчи бўлиш истаги пайдо бўлди. Майдонда кўпроқ ҳаракат қилиш иштиёқи ўшанда юзага келган, - деди Карим Бензема.

Таъкидлаш лозимки, Роналдунинг ўзи мавсумнинг энг зўр футболчисига бериладиган “Олтине тўп” соврини беш маротаба қўлга киритган.

Карим Бензема эса Зинедин Зидандан кейин нуфузли совринга лойиқ кўрилган биринчи франциялик футболчи бўлди.

Ўтган мавсумда Бензема Испания чемпионатида 32 та учрашувда 27 та гол урди ва 12 та ассист қайд этди. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида 12 та баҳсда рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди. Ҳар икки турнир чемпиони ва тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!