Росеньор барча масъулиятни зиммасига олди: "Челси" оғир даврни бошдан кечирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лиам Росеньор "Челси"нинг сўнгги натижалари ҳақида фикр билдирди. Жамоа барча мусобақалар доирасида ўтган етти учрашувнинг олти тасида мағлубиятга учради.

– Менинг ишим — масъулиятни ўз зиммамга олиш. Барча айбни ўзимга оламан. Ўйинчиларни ташқи танқиддан ҳимоя қилмоқчиман. Бу даврдан янада кучлироқ чиқишимизга ишонаман, аммо ҳозир барчасини тўғри қилишимиз керак, – деди мураббий. Унинг сўзларини эса Фабрицио Романо келтирди.

33 турдан сўнг "аристократлар" Англия Премьер-лигаси жадвалида 48 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Росеньор жамоаси чемпионатда сўнгги тўрт учрашувдан бери гол ура олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!