Росеньор: "Олти дақиқа барчасини ўзгартирди"

"Челси" бош мураббийи Лиэм Росеньор АПЛ доирасида "Лидс"га қарши ўйиндаги 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг ўз норозилигини билдирди.

"Олти дақиқа. Биз олти дақиқага ўйиндан узилиб қолдик. Учрашувни тўлиқ назорат қилаётгандик.

Ҳозир футбол ҳақида гапиришни ҳам истамайман. Агар биз кучлироқ бўлишни ва менимча, қўлимиздан келадиган натижаларга эришишни истасак, 90 дақиқа давомида жамланган бўлишимиз керак. Ҳаммаси шу.

Юрагим оғрияпти, чунки айрим пайтларда ажойиб футбол намойиш этдик ва уч очко олишимиз керак эди. Аммо икки эпизод сабаб бу амалга ошмади. Бизники бўлиши керак бўлган ўйинда "Лидс"га бир очко бериб қўйдик, уларга очкони совға қилдик", — деди Росеньор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!