Россия CAFA турнирида Ўзбекистонга рақиблик қилади

Россия Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида иштирок этади.

Россия терма жамоаси жорий йилнинг 9-21 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАFA)нинг эркаклар терма жамоалари иштирокидаги биринчи чемпионатида иштирок этади.

Футбол ассоциациясининг барча олти аъзоси — Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон миллий терма жамоалар ўртасидаги CАFА‑2023 чемпионатида иштирок этишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида RFA ижроия қўмитаси ташкилотнинг Осиё Футбол Конфедерациясига (OFK) ўтиши мумкинлиги масаласини кўтарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!