Россия ЕЧЛ финалининг Санкт-Петербургдан олиб қўйилишига муносабат билдирди
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков УЕФАнинг 2021/22 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш ҳуқуқини Санкт-Петербургдан олиб қўйилиши ҳақидаги қарори ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 28 май куни Париждаги “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.
"Бундай қарор қабул қилингани ачинарли, албатта. Биласизми, Санкт-Петербург ушбу футбол байрамини ўтказиш учун энг яхши ва жуда қулай шароитларни таъминлаши мумкин эди, аммо қарор қабул қилинган", - дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради Р-Спорт.
УЕФА Ижроия қўмитаси Россия ҳарбийларининг Украина ҳудудидаги махсус операцияси туфайли Чемпионлар лигаси финалини бошқа шаҳарга кўчиришга қарор қилган эди.
Фикрлар