Россия жамоаларининг Европа турнирларида иштирок этишига қўйилган тақиқ ўз кучида қолади

  • 25 январь, 2023, 18:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

UEFA Ижроия қўмитаси вакиллари шу ҳафтада бўладиган йиғилиш арафасида Россия футбол иттифоқи расмийлари билан музокара ўтказади. "Sky News" телеканалининг хабар беришича, Россия 2023 йилда UEFA Суперкубоги ўйинини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Tecno

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиблари ўртасидаги ўйин август ойида Қозон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Суперкубок ўйини ўтказиладиган жойни ўзгартириш тўғрисидаги қарор катта эҳтимол билан бугун ижроия қўмита йиғилишидан кейин қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 февралида UEFA ва FIFA Россия клубларини халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъқиқлаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!