Россия кейинги ойда УЕФАдан чиқиб кетадими?
Россия футбол иттифоқи раҳбари Александр Дюков апрель Конгресси якунларига кўра Россия футбол иттифоқи УЕФАдан кетиши ҳақиқатми, деган саволга жавоб берди.
“Назарий жиҳатдан ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин биз еврокубокларга қайтиш вазифасини қўйдик. Шу билан бирга, биз Осиёга кўчиб ўтиш имкониятини ҳам сақлаб қоламиз”, - деди Дюков журналистлар билан суҳбатда.
Хабарингиз бор, ўтган йили Россия кўплаб соҳалар қатори футболда ҳам санкцияларига дуч келган эди. Натижада ҳозирда мамлакат клублари Европа мусобақаларида қатнашмаяпти. Терма жамоа эса расмий халқаро турнирларда ва барча ёш тоифаларидаги мусобақалардан четлатилган.
Фикрлар