Россия кубоги. Легионерларимиз жамоалари қай гуруҳдан жой олди?

Россия кубоги гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра, 16 жамоа 4 тадан шунча гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепадиган "Нижний Новгород" "А" гуруҳидан ўрин олган. Уларга бу гуруҳда "Краснодар", "Локомотив" ва "Химки" жамоалари рақиблик қилади.

Шунингдек, Россиядаги яна бир легионеримиз Ҳожимат Эркинов ҳаракат қиладиган "Торпедо" "D" гуруҳидан жой олди. Москваликлар "Сочи", "Урал" ва ЦСКА клублари билан баҳс олиб боради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!