Россия терма жамоаси мураббийи билан шартнома узайтирилди

Валерий Карпин Россия миллий терма жамоаси билан амалдаги шартнома муддатини яна 4 йилга узайтирди.

Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи хабар берди. Шунингдек, ахборотда "Сизга омад ва ғалабалар тилаймиз" деб ёзиб қолдирилган.

Янги келишувга кўра, мураббий 2028-йилнинг ёзига қадар терма билан ишлашда давом этадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!