Россияга нисбатан қўйилган тақиқ олиб ташланадими? УЕФА президенти жавоб берди

УЕФА президенти Александр Чефериннинг айтишича, вазият ўзгармасдан туриб, Россия жамоаларининг тақиқини олиб ташлаш қийин

Эслатиб ўтамиз, кеча 55 ёшли словениялик мутахассис 2027 йилгача УЕФА раҳбари этиб қайта сайланди.

"Менинг шахсий фикрим шуки, тўқнашув тўхтамагунча, биз учун бирор нарсани ўзгартириш жуда қийин бўлади", - дея Александр Чефериннинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги. У бу ҳақда Лиссабонда бўлиб ўтган УЕФА конгрессидан кейинги матбуот анжуманида айтган.

УЕФА президенти бундан аввалроқ Россия терма жамоаси ва клубларининг халқаро мусобақаларга қайтиши эҳтимоли ҳақида қуйидаги гапларни айтганди:

- Ҳеч кимда айби йўқ ва мени россиялик спортчилар мусобақаларимизда қатнаша олмаётган туфайли юрагим эзилмоқда.

Аммо бу можаро давом этар экан, бу бедодлик давом этар экан, босимнинг бундай шакли ҳам бўлиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!