Россиялик боксчи WBA иккинчи енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион деб эълон қилинди

Россиялик боксчи Альберт Батиргазиев IBA Night of Champions турнирида оқшомнинг асосий жангида ирландиялик Жоно Кэрроллни тўққизинчи раундда нокаутга учратди ва Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) талқини бўйича иккинчи енгил вазн тоифасида вақтинчалик жаҳон чемпионига айланди.

Бундан аввал Батиргазиев декабрь ойида Дубайда ўтказилган бокс оқшомида Олимпия ўйинлари совриндори, уч карра жаҳон чемпиони кубалик Лазаро Альваресни ҳакамларнинг якдил қарор билан мағлуб этганди.

Кэрроллнинг сўнгги расмий жанги эса март ойида Дубайда бўлиб ўтган. Ўшанда у колумбиялик Мигель Марриагани мағлуб этганди. Ирландиялик боксчида чемпионлик жангини ўтказиш тажрибаси бор эди. У бундан аввал 2019 йил март ойида IBF чемпионлик камари учун курашда америкалик Тевин Фармерга мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!