Россиялик ММА афсонаси ўзбекистонлик жангчиларга ўз муносабатини билдирди

  • 12 июнь, 2020, 18:07
  • 0
  • MMA

Россиялик ММА жангчиси Сергей Харитоновни мухлислар яхши билади. У фаолияти давомида М-1, "Pride" , "Strikeforce", "Bellator" каби промоушенларда ёрқин жанглар ўтказган. У Алистар Оверим, Рой Нельсон, Фабрисио Вердум, Метт Митрион, Андрей Орловский, Педро Риззо каби ўз вақтида UFC да порлаган, (баъзилари чемпионлик даражасига чиқа олган) машҳурларни ҳам мағлуб этган. Ушбу 40 ёшли афсона ўзбек жангчиларига ўзига хос мурожаат билан чиқди.

- Йигитлар шуғулланинг ва ғалаба қозонинг. Ўзбекистонлик барча жангчилар, бир қадам ҳам орқага эмас, фақат олдинга... Омад, муваффақият ва ривожланишингизни тилайман! 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!