Россиялик мутахассис Шомуродов қачон гол уришини айтди

Таниқли россиялик журналист Константин Алексеев Россия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган “Ростов” ва “Локомотив” ўртасидаги учрашувда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолади.

- “Таркиб борасида “Локомотив”нинг номдор футболчилари кўп. Москваликлар биргина гвинеялик Франсуа Каманони харид қилган маблағ миқдорига (5,5 миллион евро)  ростовликлар ўз вақтида Песьяков, Козлов, Хаджикадунич, Чистяков, Осипенко, Чернов, Байрамян, Норманн, Глебов, Ионов, Еременко, Мамаев ва Шомуродов каби футболчиларни олган. Лекин ўйин борасида “Ростов” рақибдан қолишмайди. Аксинча, устун жиҳатлари ҳам кўп.

“Ростов” учун энг муҳими, Еременко ва Мамаевнинг аввалги даражасига кўтарила бошлаганидир. Агар улар ўз спорт формасини тиклаб олган бўлса, Элдор Шомуродовни қулай паслар билан таъминлайди ва ўзбекистонлик ҳужумчи албатта гол уришни бошлайди. Бутун “Ростов” кутаётган бу ҳолат бугун юз бериши мумкин. Шундай бўлса, “Локомотив” роса қийналади, - деб ёзмоқда Константин Алексеев.

“Ростов” ва “Локомотив” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)