Россиялик шарҳловчи Шомуродовни рус ҳужумчиларидан устун қўйди ва бу гапи учун балога қолди
Россиялик шарҳловчи Геннадий Орловнинг “Ростов”да тўп сураётган ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов ҳақида: “У ўзбек, лекин, унинг футбол билими россиялик ҳужумчилардан баландроқ” дея билдирган фикри рус матбуотида жиддий танқидга учради. Шундан сўнг у аслида нима демоқчи бўлганини айтди.
“Мен уни иқтидорли футболчи деган маънода гапиргандим. Мен “ўзбек” деганда табиийки ўзбек футбол мактабини назарда тутдим. Элдор ўзига ҳос ва шу билан бирга айёр футболчи. Шу сабабли ҳам у 10 та гол урди. Умайдонни кўра оладиган, фикрлайдиган футболчилар тоифасига киради.
Мен ўзбекларни русларга қарши қўймадим. Бу қандай бемаънилик”, - дейди Орлов.
Фикрлар
Eremenko shomani tup bn taminlab turubdi menimcha...
I Shomurodov ni maqtayverib xozirda yulduzcha qilib quymaylik.
Kamida 2 mavsum RPL da uzini xozirgidek kursatsa keyin maqtasak buladi.
Olga shoma...