Россиялик спортчиларнинг тақдирига ойдинлик киритиш бироз кечикадиган бўлди

Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Россия антидопинг агентлиги (RUSADA) ўртасидаги низони кўриб чиқиш санасини кўчирди.

Мазкур ўзгариш коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлиб, июлнинг иккинчи ҳафтасида режалаштирилган суд мажлиси 2-5 ноябрь кунларига кўчирилди. Суд мажлисини видеоанжуман шаклида ўтказиш имконини томонлар рад этган.

Эслатиб ўтамиз, WADA Ижроқўми 2019 йил 9 декабр куни россиялик спортчиларини йирик халқаро мусобақаларига, жумладан, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тўрт йил муддатга қўймаслик тавсиясини бир овоздан маъқуллаган. Бунда россиялик «тоза» спортчилар нейтрал статусда иштирок этишлари мумкин. RUSADA эса Бутунжаҳон антидопинг кодексига номутаносиб, деб топилган. Бу қарорлар CASнинг тегишли ажримига кўра кучга киради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)