Россиялик теннисчи Қозоғистон фуқаролигини олмоқчи

Қозоғистон теннис федерацияси Александр Шевченконинг фуқаролигини ўзгартирмоқчилиги ҳақида баёнот берди.

“ОАВда россиялик теннисчи Александр Шевченко спорт фуқаролигини ўзгартиргани ва бундан буён у Қозоғистон терма жамоасида ўйнаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Қозоғистон теннис федерацияси ҳақиқатан ҳам Александр Шевченкодан мурожаат олганини маълум қилади ва бу ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз номидан ўйнашни хоҳловчи теннисчилар бизга мунтазам равишда мурожаат қилишади. Биз эса ҳар бир ҳолатни эҳтиёткорлик билан билан кўриб чиқамиз. Агар бирон-бир ўтиш содир бўлса, федерация бу ҳақда хабардор қилади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Александр Шевченко айни дамда ATP рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!