"Ростов" - "Краснодар" 1:1 (видео)

Кеча Россия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Ростов" ҳамда "Краснодар" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Ростов-Арена"да кечган Жанубий дербида кучлар тенг келди - 1:1. 25-дақиқада Классон пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!