"Ростов" - "Маккаби": Матнли трансляция

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. "Ростов" Европа Лигасидан чиқиб кетди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Рукавица ўрнига Нахмани майдонга тушди.

  • 89'

    Офри Арад сариқ карточка олди.

  • 85'

    "Маккаби"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.

  • 85'

    Хазиза ўрнига Ашкенази майдонга тушди.

  • 83'

    Абу Фани ўрнига Хосе Родригес майдонга тушди.

  • 82'

    Шомуродов ўрнига Тошевски майдонга тушди.

  • 81'

    Песьяковнинг тўпга ўз вақтида чиқиб келиши "Маккаби" ҳужумининг тўхтатилишига олиб келди.

  • 78'

    "Маккаби" тўп назоратини қўлга олди.

  • 75'

    "Ростов" ҳимоячилар ҳимояга ҳам эътибор қаратишга мажбур бўлмоқда. Рақиб вақтдан ютмоқда.

  • 73'

    Ионов офсайдда қолиб кетди.

  • 70'

    "Ростов" учун вазият тобора оғирлашиб бормоқда.

  • 68'

    Глебов қизил карточка олиб майдонни тарк этмоқда.

  • 64'

    Байрамян ва Ерёменко захирага олинди. Полоз ва Хасимото улар ўрнида ҳаракат қилади.

  • 60'

    ГОЛ! "Маккаби" ҳисобни ўз томонига оғдирди. Абу Фани жарима майдони ташқарисидан Песьяков дарвозасига гол уриб кетди.

  • 58'

    Глебовнинг зарбасини ҳимоячилар ўтказмади. "Ростов" яхши ҳужум уюштирганди.

  • 57'

    Нета Лави узоқ масофадан Песьяков постини нишонга олди. Тўп дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 55'

    "Ростов"нинг ҳужумлари жарима майдонига ўтмаяпти.

  • 53'

    Устунлик "Маккаби" футболчиларига ўтиб кетди.

  • 50'

    Рукавица жарима майдони марказида ёлғиз қолдирилди. Зарба берилди. Песьяков вазият қаҳрамони.

  • 49'

    Тайм яна тенг курашлар остида бўлиб ўтмоқда.

  • 46'

    Абу Фанининг тайм аввалидаги зарбаси Песьяковга қийинчилик туғдирмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Планич сариқ карточка олди.

  • 43'

    Элдор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 40'

    Шомуродовга узатилган навбатдаги тўп ҳам ўтмади.

  • 37'

    Ионов офсайдда қолиб кетди. Ҳужум қилиш навбати исроилликларда.

  • 36'

    "Ростов" футболчиларининг кетма-кет икки маротаба берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 35'

    Ионовнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади.

  • 34'

    Черновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 32'

    Шомуродовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ўхшамади.

  • 30'

    Шомуродовнинг бош билан берган зарбаси чиқмади.

  • 30'

    Элдорга узатилган тўп етиб бормади.

  • 27'

    "Ростов" эҳтиёткорлик билан ўйнашни маъқул кўрмоқда.

  • 25'

    Рукавица бош билан зарба бера олмади.

  • 24'

    Чернов меҳмонлар ҳужумини бартараф этди.

  • 22'

    Байрамяннинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди. "Маккаби" ҳимояга ўтиб кетди.

  • 20'

    ГОЛ! "Маккаби" ҳисобни тенглаштирди. Рукавица бош билан "Ростов" дарвозасини ишғол қилди.

  • 18'

    Шомуродовда яна бир кичик имконият бўлди. Бироқ Элдор ундан фойдалана олмади.

  • 14'

    "Маккаби" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.

  • 11'

    Голдан сўнг ростовликлар анча хотиржам ҳаракат қила бошлашди.

  • 9'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ШОООООМУУУУРОООООДОООООВВВВВВ!!! "Ростов" ҳисобни очмоқда. Байрамяннинг супер узатмасини ҳамюртимиз бир тегиниш билан дарвозага жойлади.

  • 7'

    "Маккаби" футболчисининг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишга эришди.

  • 5'

    Байрамянга жарима майдони марказида зарба бериш имконини беришмади.

  • 4'

    "Маккаби" футболчиси Черининг узатмасини Песьяков ушлаб олди.

  • 3'

    "Ростов"нинг биринчи ҳужумини дарвозабоннинг ўз вақтида тўпга чиқиб келиши тўхтатиб қўйди.

  • 2'

    Тўп дастлабки дақиқалардан тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоа сардорлари тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишмоқда.

  • 0'

    "Ростов" футболчилари ҳам майдонда!

  • 0'

    Меҳмонлар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ҳозирча Европа Лигасида мухлисларга рухсат берилмаган ва бугун "Ростов Арена" бўм-бўш.

  • 0'

    Ўйин бошланишига барча нарса шай.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга энди Европа Лигасида ҳам мухлислик қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
????⛈️☄️ ..............????<3^_^^_^^_^^_^^_^????<3????
24/09/2020 23:10
Womurodovga omad
Sardor Usmanov
24/09/2020 21:42
Video yomi qayerda korsa boladi