Роуз Намаюнас UFC чемпионига айланди
Ads

UFCнинг хотин-қизлар ўртасидаги 52 килограмм вазн тоифасида чемпионлик камари учун бўлиб ўтган беллашувда америкалик Роуз Намаюнас польшалик Йоанна Енджейчик билан куч синашди.

Мазкур жангнинг биринчи раундида Роуз рақибига қатор аниқ зарбалар йўллаб, амалдаги чемпионни нокаутга учратди.

d79f4ed46e9ef04cbc5ab3ef5d7149aa_728xx415x1

Шу тариқа Роуз фаолиятида илк маротаба UFC камарини ютиб олди. Аксинча, Йоанна эса мазкур камарни илк бора ютқазиб қўйди. Бунга қадар у 5 маротаба камарни ҳимоя қилган эди.

Sports.uz