Рўзиқул Бердиев: "Афсуски,ҳужум чизиғимиз асосий муаммо бўлиб қолмоқда"

Chery Tigo 7 PRO

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Металлург" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ўйин юқори темпда ўтмади. Сабаби, жамоалардаги чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги бўлиши мумкин. Икки жамоада ҳам баҳсни ғалаба билан якунлаш имкони бор эди, аммо иккиси ҳам эҳтиёткорликни биринчи ўринга олиб чиқди. Натижа бизни қаноатлантирмайди, аммо вазиятдан келиб чиқсак бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди.

Сўнгги учрашувларда йўқотишлар сабабли бир таркиб ҳаракат қиляпмиз. Йўқотишлар кўпайиб кетгани бор гап. Шу боис, Акмал Мозговойдан фойдалана олмадик. Уларнинг йўқлиги натижаларимизга таъсир қилиши бор гап. Афсуски, ҳужум чизиғимиз асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Бу борада ишлаяпмиз, аммо яхши вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Уларга эътирозларимизни билдирамиз.

Ҳаракат қиляпмиз, уларни босимдан халос қилишга, аммо қанотлардаги боғламларимиз йўқлиги ҳам сезилмоқда. Биргина Ойбек ва Шерзоднинг йўқлиги дарров ўйинимизда кўзга ташланди. Акмал ва Шарофнинг йўқлиги ҳам бизга тъасир қилмоқда. Бу рақибларга ҳам боғлиқ аслида. "Нефтчи" сингари, "Металлург" ҳам 5 та ҳимоячи билан тўп тепади. Улар сизга жарима майдончаси ичида бош зона бермайди. Бугунги натижани йўқотишлар ва айнан шу факторга боғлаган бўлар эдим.

Мозговойнинг жароҳати жиддий эмас, аммо бугун таваккал қилмасликка қарор қилдик. Умид қиламанки, у кейинги ўйинда бизга ёрдам бера олади.

Бу борада раҳбарият билан биргаликда бошқотиряпмиз. Чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этишимиз учун маҳоратли футболчилар керак бўлади".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
27/06/2024 13:35
Иссик чарчок бу шунчаки бахона А...А...А... КИЛИБ куйдинг хамманг хадемай мухлиссиз колиб кетасанлар АНДИЖОНДАН урнак ол хамманг бахонани егиштир уйнасанг уйна уйнамасанг юкол хамманг чичкоклар