Рўзиқул Бердиев: "Да Силва омадсиз трансфер эмас"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари иштирокидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди.  Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўп ҳужум қилдик, аммо ҳисобни очолмадик. Вазиятлар ҳақида гапирмайман. Биз рақибнинг режасини буза олмадик. Қолаверса, Бунёдкор дарвозабонини алоҳида таъкидлаган бўлардим. У бугунги баҳснинг қаҳрамонига айланди.

Футболчиларга кўпроқ зарба йўллаб, стандарт вазиятлардан фойдаланишлари кераклигини таъкидлаган эдим. Рақиб темпни тушириб, ҳимояга эътибор қаратиб, имкони бўлса қарши ҳужумларга ўтишни режа қилган эди. Ўйин уларнинг режаси асосида кечди. Йигитлар курашишди, ғалабага интилишди, аммо бу футбол.

Да Силва омадсиз трансфер эмас, у билан боғлиқ муаммо йўқ. Натижа бўлмаганида барча жамоадагиларни айблаш мумкин. У бизнинг футболга кўникиши учун вақт керак.  Викторга бўш ҳудудлар очиб бериш лозим. Рақиб зич ҳимояланганда, исталган футболчига қийин бўлади. Майдонда ким яхшироқ бўлса, ўша ҳаракат қилмоқда. Ўйлашимча, битта футболчига эътибор қаратиш нотўғри.

ОКМК билан очиқ футбол бўлган эди. Шу сабабли голлар кўп бўлган, ҳисоб эса йирик кўриниш олган эди. Бугун эса рақиб тўлиқ ҳимояланди. Бунёдкор бир киши кам бўлиб қолганида 8-1 схемасида ҳаракат қилди. Бундай ҳолатларда биз баъзан шошиляпмиз, баъзида эса вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Бугун ҳам шошилганимиз учун узатмаларда хатоликлар кўп бўлди.

Давронов ҳамда Абдураҳматовнинг йўқлиги қийинчилик туғдирмоқда. Бугун Голбанга имконият берган эдик, жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмагани сабабли уни яна захирага олишга мажбур бўлдик. Алибек ОКМК билан учрашувда кичик жароҳат олган эди ва шу сабабли унга дам олиш имконини берган эдик. Зафармурод кеча машғулотларда қатнашди. Бугун эса белидаги оғриқ сабабли қайдномага киритилмади. Биз унинг хизматларидан фойдаланишни режалаштирган эдик", - деди "аждарлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
14/05/2024 09:19
Рузикул Китобдан булганингиз учун хеч каттик гапирмаганман СССРчемпионатида ПАХТАКОР уйнарди Фёдоров Ан Хаджипанагс учлиги буларди булар учаласи хар кандай химояни ёриб утиб тупни дарвозага киритарди усирок кутга арпа уни бохона химояни ёриб утолмаса нима килади хужумчи булиб егиштирсин уйинчиларинг карам шурвасини хаммаси нонини халоллаб есин жамоа ёкмаса кетсин хохлаган жамоасига кеча стадионга бормадим бу уйинга албатта бораман шу уйини булса мени камаб юборса хам хаммасини тош бурон киламан
&
Bolelshik
14/05/2024 11:12
Nasafga tashqi bosim katta. Muxlis(mas)lar buni qaerdan ham tushunardi. Misol uchun, Berdiev OKMK ni yutgani uchun UFF Berdievga yo'q joydan ikkita jarima o'ylab topdi, "Kubok o'yinlarida hakamga e'tiroz bildirgani uchun". Tushundilaringmi? Alloh Nasafga va umuman o'zbek futboliga zarar beradigan yomonlardan qutqarsin!
&
Ulja Toliyev
14/05/2024 08:54
Химояни бузолмасанг Нима киласан тренир булиб йигиштириб куй кучли камандагаку умуман 16ни Ичида е́тиб оларкансан