Рўзиқул Бердиев: "Эртага ўзига ишончи бор футболчи пенальти тепади"

Эртанги "Насаф" - "Ал Ҳуссейн" учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Рўзиқул Бердиев ва Абдувоҳид Неъматов қатнашди. 

"Бу турнирда ҳам ўз олдимизга мақсад қўйганмиз. Биринчи навбатда кейинги босқичга ўтиш. Эртага ҳар бир футболчидан максимал ҳаракат қилиши талаб қиланади. Бу жуда ҳам муҳим. Рақибимизни биринчи ўйини орқали ўрганиб чиқдик. Менимча, ўйинга етарлича тайёргарлик кўрдик. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак. 

Рўзиқул ака, сизни жуда яхши биламиз. Рақибни кучли ва кучсиз томонларига қараб тактика тузасиз. Бизда бир хавотир бор. Рақибдан эртага қандай кутилма (сюрприз) кутяпсиз? Чунки улар таркибида ҳам жуда кучли йиғилган?

Бу турнирда мамлакатнинг кучли жамоалари йиғилган. Қуръа бошида кучли рақиблар билан тушганимиз,  жиддий гуруҳга тушганимиз маълум эди. Жамоалар чемпионлар ҳисобланади. Бизни эса Самарқандда жиддий ўйин кутиб турган эди. Ротатсияга қўл урдик, кам амалиётган эга футболчилардан фойдаландик. Аммо уларни ёмон ўйнади дея олмайман. Лекин биз барибир мағлуб бўлдик. Бу 3 очкони қайтариш учун ҳам эртага ғалаба қозонамиз. 

Турнир жадвалидаги рақамларга қарайдиган бўлсак, "Насаф" 3 та гол уриб, шунча ўтказиб юборган. Энг кам гол ўтказган жамоалар қаторида. Шундан келиб чиқсак, "аждарлар"нинг ҳимоя чизиғи гуруҳда энг кучлими? 

Ҳозирга замонавий футболда яхши ҳимоя чизиғи жуда муҳим ҳисобланади. Бу ҳар турнирда муҳимдир. Агарда ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, яхши ҳимоя керак бўлади. Аммо биз эртага кўпроқ ҳужум чизиғига эътибор берамиз. Рақибнинг дарвозасини ишғиол қилишмиз керак бўлади. 

Агар эртага пенальти бўлса, яна Абдувоҳид Неъматов тепадими?

Бизда жарималарни амалга оширадиган кўп ўйинчилар бор. Баъзи бир футболчиларимиз ишончини оқлай олмади, баъзи бирлари эса бундан фойдаланяпти. Муҳим паллаларда имкониятлардан фойдаланганлар бор ва буни ўзларингиз яхши биласиз. Эртага ўзига ишончи бор футболчи пенальти тепади",-  деди "аждарлар" устози.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!