Рўзиқул Бердиев: Етакчи футболчиларни жамоада қолиши ҳақида кўпроқ бош қотирмоқдамиз

“Металлург” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди. Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун тайёр ғалабани қўлдан бердик. Бунга ўзимиз айбдормиз. Агар иккинчи бўлимда ҳам дастлабки бўлимдагидек ўйнаганимизда, ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, иккинчи бўлимда йигитларимиз курашдан тўхтаб қолишди, улар эртароқ “ғалаба қозондик” деб, ўйлашди. Бугун захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтира олишмади ҳам. Охирги дақиқалардаги дарвозамизга белгиланган пенальти ҳаққоний бўлдими, йўқми буни аниқ кўрмадим. Буни ўйин ёзувидан кўриб аниқлаймиз. Албатта энди жамоамизда ўзгаришлар бўлади. Етакчи ўйинчиларимизни жамоамиз сафида олиб қолиш ҳақида кўпроқ бош қотираяпмиз. Чунки мавсумни яхши натижа билан якунлашимиз керак бўлади", - деб  айтиб ўтди Бердиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!