Рўзиқул Бердиев: Муаммолар туфайли ўйинчиларимиз сафимизни тарк этиш истагида
Ads

 

Суперлига 13-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Насаф” (1:0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячимиз Азиз Ғаниевлар ишитирок этишди.

"Бугун ўзимизга хос ўйин намойиш қилдик, тўпга кўпроқ эгалик қилган бўлсакда, мағлубиятга учрадик. “Бухоро” жамоаси қанотларда кўпроқ ҳужум уюштиришини билар эдик. Бугун ҳам шундай вазиятда гол уришди. Ҳимоячиларимиз бироз диққатини йўқотди натижада дарвозамиздан гол қўйиб юбордик. Умуман олганда жамоамиз қониқарли ўйин кўрсатди, аммо натижа қониқарли бўлмади.

Жамоамизни кучайтириш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Мавжуд муаммолар туфайли, кўп ўйинчиларимиз сафимизни тарк этиш истагида бўлмоқда. Биз кўпроқ уларни олиб қолиш -жамоамизни сақлаб қолиш ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоамизда иштиёқ йўқолгандир. Ўйинимизда мазмун бору, аммо ижобий натижа учун курашишда иштиёқ етишмаяпти.  

Аммо вазиятдан чиқишимиз керак. Бугунги ўйинимизни кўрган мухлислар, ўйинчиларимизни ҳаракат қилишмади деб, айта олишмайди. Чунки, ҳаракат қилдик, аммо бугун омадимиз ҳам етишмади. Жамоамизга ишонамиз, Буни юзага чиқаришимиз керак. таъкидлаганларингиздек салоҳиятимиз етарли. “Бухоро” яхши жамоа сифатида шаклланган. Тажрибали ва етакчи ўйинчилар етарли. жамланган. Бу орқали керакли натижаларга эришмоқда", - деди Рўзиқул Бердиев

Минбар

Барча блоглар