Рўзиқул Бердиев "Насаф" чемпионлик курашидан чиққан ўйин ҳақида нималар деди?
Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Насаф"(3:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Рақиб ҳақли ғалаба эришди, деб ўйлайман. Мезбонлар ўз футболини ўйнади. Стандарт вазиятлар ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва бизни ҳақли равишда мағлубиятга учратишди. Албатта, биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаганимизнинг бир нечта сабаблари бор. Бу баҳонадек туюлиши мумкин, лекин биз ғалабага мос ўйин кўрсатмадик".
Кўпчилик футбол атрофидагилар ўзбек футболини куз-баҳор тизимига ўтиши кераклиги ҳақида фикр билдирмоқда. Мана охирги йилларда ноябрь ойи совуқ келяпти. Бу футболчиларга халал бермайдими?
Биз бу ҳақида қачонлардир таклиф киритгандик. Ушбу мавсумда шу тизимга ўтсак бўларди. Бу яхши ечим бўларди, деб ўйлайман. Чунки бу мавсумда кўп танаффус ва узилишлар бўлди. Биламизки кўп давлатлар куз-баҳор тизимида ўйнайди. Бу жуда маъқул йўл. Бу тизимга ўтсак футболчилар ҳам ёзнинг жазирама иссиғида футбол ўйнамас эди. Шахсан мен бу таклифни маъқуллайман.
Фикрлар