РПЛ. 6 та гол урилган "Москва Дербиси"да ғолиб аниқланмади

Россия Премьер лигаси 23-туридан ўрин олган "Локомотив" - ЦСКА баҳси бўлиб ўтди ва унда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Легионеримиз деярли барча голда қатнашди: Тамерлан Мусаевнинг голига ассистентлик қилди, Антон Забалотнийнинг голида айнан Аббоснинг зарбасидан сўнг тўп шеригига келиб тушди. Учинчи голда ҳам бурчак зарбасини айнан ўзбекистонлик футболчи ижро этди.

Шу тариқа, "армиячилар" камбек амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!