РПЛ. Бугун Эркинов ва Йўлдошев жамоаси ўйнайди

Бугун Россия чемпионатида 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Унда легионеримиз Хожимат Эркинов ҳаракат қиладиган "Торпедо" ўз ўйинини ўтказади. 

19:30 да бошланадиган "Оренбург" - "Торпедо" учрашуви "Матч ТВ" телеканали орқали жонли намойиш этилади. 

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепадиган "Нижний Новгород" клуби ўз уйида "Ростов"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин ҳам 19:30 да старт олиши режалаштирилган. Беллашувни "Матч Премьер" телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!