РПЛ. Бунақаси Суперлигада ҳам бўлмайди. "Торпедо" - "Ростов" баҳсида антиқа воқеалар
РПЛ 8-туридан ўрин олган "Торпедо" - "Ростов" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида "Ростов" футболчиси Голенков пенальтидан гол ура олмади. 2 дақиқа ўтиб Комличенко 11 метрлик зарбани кўкка совурди. Ниҳоят, 90+9-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Осипенко пенальтини голга айлантирди.
Шунингдек, мазкур баҳсда "Торпедо"нинг жами 9 та футболчиси сариқ карточка ишлаб олди.
Шу тариқа, Карпин шогирдлари Россия премьер-лигаси турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 1 очкоси бор "Торпедо" 15-поғонадан жой олган.
Қайд этиш лозим, ушбу беллашувда ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов тўлиқ ҳаракат қилди.
Фикрлар