РПЛ. Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоаси "Динамо"га қарши учрашувда камбэк амалга оширди
Россия премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" ҳамда "Динамо" Москва учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Очколари сонини 6 тага етказиб олган нижний новгородликлар айни вақтда РПЛ турнир жадвалида 12-ўринни банд этиб турибди. 13 очкоси бор Москва клуби 2-поғонадан жой олган.
Қайд этиш лозим, ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлимда захирага олинди.
Фикрлар