РПЛ. Легионеримизнинг голи жамоасига ғалаба келтирди

  • 20 август, 2022, 16:56
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

РПЛ 6-туридан ўрин олган "Урал" - "Нижний Новгород" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг 79-дақиқада киритган голи жамоасига ғалаба келтирди. 

Шу тариқа, Александр Кержаков шогирдлари очколари сонини 5 тага етказиб олган ҳолда, РПЛ турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!